Ҳалок бўлганларнинг икки нафари хорижий давлат фуқаролари.
Кеча, 25 сентябрь куни Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада уч киши ҳалок бўлган Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ хабар бермоқда.
ЙТҲ соат 17:30 ларда Нурота тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-36 “Жиззах-Фориш-Қизилча” автомобиль йўлининг 40-41 км оралиғида содир бўлган.Toyota русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида Toyota русумли автомобилда бўлган Покистон Ислом Республикаснинг икки нафар фуқароси ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган Lacetti автомобили ҳайдовчиси халок бўлган.Бир нафар Покистон Ислом Республикаснинг фуқароси турли даражада тан жароҳати олган.
Жароҳатланган фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти филиалига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида ҳам мудҳиш ЙТҲ содир бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев