...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент сайловида ким қанча овоз тўплади?


16:53, 05.12.2016 Жамият
 5 691

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси президенти сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 20 миллион 428 минг 891 сайловчининг 17 миллион 957 минг 667 нафари овоз бериш жараёнларида иштирок этган. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади. 
 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 14 та сайлов округида 9 минг 383 та сайлов участкалари ташкил қилинган. Шунингдек, хорижий давлатлардаги 44 та сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига қўйилган номзодлар қуйидагича овоз тўплади.
 
“Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратовга – 421 055 та ёки 2.35 фоиз.
 
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев 15 млн 906 минг 724 та ёки 88,6 фоиз.
 
Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмоновга 669 минг 180 та ёки 3,73 фоиз.
 
“Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаровга 619 минг 972 та 3,46 фоиз.
 

Теглар:Президент сайлови Дастлабки натижалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар