Делегатлар партиянинг VII пленумида тавсия этилган “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Сарвар Садуллаевич Отамуратовни партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлиги
Унда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни тасдиқлаш масаласи муҳокама этилди.
Делегатлар партиянинг VII пленумида тавсия этилган “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Сарвар Садуллаевич Отамуратовни партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қурултойда номзод делегатларни сайловолди дастури билан таништирди. Делегатлар мазкур дастур юзасидан фикр-мулоҳаза билдирди.
Қуролтойда таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилган демократик ислоҳотлар натижасида сиёсий партиялар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Улардан тўла фойдаланган ҳолда партия электорати ҳамда дастурий мақсад ва ғоялардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш муҳим вазифадир.
Қуролтойда номзод ва ишончли вакилларнинг амалдаги сайлов қонунчилигида белгиланган нормалар асосида сайловчилар билан учрашувларини юкори савияда ташкил этиш, сайловолди ташвиқоти жараёнида номзоднинг сайловолди дастурини кенг ташвиқот қилиш, бу борада оммавий ахборот воситаларида ажратилган жой ва эфир вақтларидан самарали фойдаланиш, барча даражадаги партия ташкилотларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, ташвиқот материалларини тайёрлаш ҳамда партиянинг сайлов участкаларидаги муносиб кузатувчиларини танлаш каби бир катор муҳим масалалар муҳокама этилди ва тегишли вазифалар белгиланди.
Қуролтой кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича ҳам ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари олдига тегишли вазифалар кўйилди.
Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга асосан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, партия томонидан Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этилади.
Қуролтой якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун брифинг ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурултойида ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун тасдиқланган эди.