...
МЕНЮ
ONLINE TV

Икки бош ва тўрт қўл билан туғилган чақалоқларнинг ота-онаси гўдаклардан воз кечди


09:37, 17.10.2016 Олам
 9 829

Гўдакларнинг ота-онаси жарроҳлик амалиётлари учун етарли маблағлари йўқлиги сабабли болалардан воз кечган бўлишлари ҳам мумкин.

Бир неча кун аввал, Бангладешда туғилган сиам эгизакларининг ота-онаси улардан воз кечди. Бу ҳақда  деб “DailyMail”нашри хабар бермоқда.
 
Фермерлар оиласида дунёга келган сиам эгизакларининг иккита боши тўртта қўли ва иккита оёғи бор.
 
15 октябрь куни болалар мамлакатдаги тиббиёт марказига олиб келинган. Ота-онаси воз кечган гўдакларнинг айни дамдаги ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда. Сиам эгизаклари устида қатор жарроҳлик амалиётлари амалга оширилиши мумкин. Аммо бу амалиётлар жуда қиммат туради.
 
Шифокорларнинг фикрича, уларнинг ички органлари бутунлай ўрганилиши, шундан кейингина бирор жарроҳлик амалиётига оид ҳаракатни амалга ошириш лозим бўлади. Гарчи  уларни ажратиш юзасидан операция муваффақиятли ўтса-да, чақалоқларнинг операциядан кейин яшаб кетиши жуда кўп омилларга боғлиқ экани айтилмоқда. 
Умида Якубова
 

Теглар:Бангладеш Сиам эгизаклари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!