Давлат раҳбари Бекобод шаҳрига ташрифини “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади.
Давлат раҳбари Бекобод шаҳрига ташрифини “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ фаолияти билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Мазкур комбинат мамлакатнинг энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири ҳисобланади. 1944 йилда ташкил этилган корхонада қора металл парчалари ва чиқиндаларни қайта ишлаш, тайёр прокат маҳсулотлари, сирланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Корхонада янги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Президент мазкур лойиҳалар билан танишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ташрифини Олмалиқ шаҳрига амалга оширган эди.