Бош вазир Мариано Рахой терроризм жаҳон ҳамжамияти учун глобал таҳдид эканлиги, унга жавоб ҳам глобал бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Мамлакат бош вазири Мариано Рахой “Қадриятларимизни ва ҳаётимизни оёқости қилганларни енгиш қатъияти бизни бирлаштиради”, дейди ўз нутқида.
Терроризм жаҳон ҳамжамияти учун глобал таҳдид эканлиги, унга жавоб ҳам глобал бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ, 17-18 август кунлари террорчилар Испаниянинг Барселона шаҳридаги Рамбла кўчасида микроавтобус ёрдамида ҳамда Камбрильс шаҳри кўчалари бўйлаб “Audi” русумли машинада пиёдаларни босиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
Натижада 13 киши ҳалок бўлган, бундан ташқари 100 га яқин одам жиддий жароҳатланган.
Терактлар жавобгарлигини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.