
“Ёшлар” телерадиоканали директори лавозимида фаолият юритган Хайрулла Нуриддинов 2017 йилнинг февралида МТРК раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган Хайрулла Нуриддинов ўз вазифасидан олинган. Бу ҳақда МТРК маъмурияти билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритилди.
Хабарга кўра, Хайрулла Нуриддинов “Ўзбекистон” телеканали директори вазифасида ўз фаолиятини давом эттиради.
Маълумот учун, “Ёшлар” телерадиоканали директори лавозимида фаолият юритган Хайрулла Нуриддинов 2017 йилнинг февралида МТРК раиси ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Маълумот учун, Хайрулла Нуриддинов 1999 йилда “Жасорат” медали, 2005 йилда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” давлат мукофотлари билан тақдирланган.