...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат телеканалларида жонли эфир тўхтатиладими?


11:17, 23.08.2017 Жамият
 5 094

Пресс клубнинг Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида бугун бўлиб ўтадиган сессияси жонли эфирда узатилмаслиги мумкин.

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон” телеканалида “Муносабат” кўрсатувининг эфирга чиқарилмаётгани ҳамда 23 август куни соат 11:00да Пресс клубнинг Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган сессияси жонли эфирда узатилмаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
 
Бунга “Муносабат” кўрсатувида депутатларнинг ҳамда Халқаро пресс клубда ҳокимларнинг жонли эфирда танқид қилингани сабаб бўлган. Тўғридан-тўғри эфирга чиқмаслик ҳақида ҳозирча бирор расмий хабар берилмаган.
 
Сиёсий шарҳловчи Қуддус Аъзам бошловчилигидаги “Муносабат” кўрсатуви ҳар ҳафтада 4-5 марта жонли эфирда узатилиб келинаётганди. Бироқ ҳозирда бу ҳам тўхтаб қолган.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, МТРК Медиа марказида 21 август куни йиғилиш ўтказилган ва ушбу мажлисда жонли эфирга чиқиш масаласи муҳокама қилинган.
 
Аввалроқ, “Ўзбекистон” телеканалига раҳбар этиб тайинланган Хайрулла Нуриддиновнинг МТРК раиси биринчи ўринбосарлигига қайтгани ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали раҳбари Озод Ҳамидхўжаевнинг лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:МТРК Телеканал Жонли эфир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар