Ўзбекистонда “Sevimli” телеканалининг кун сайин томошабинлари сони ортиб, медиа бозоридаги ўрни мустаҳкамланиб бормоқда. Бироқ телеканал хато ва камчиликлардан холи эмас. Кеча, 15 июль куни ушбу канал орқали эфирга узатилган лавҳалар эса айни вақтда интернет оламида катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
Гап шундаки, 15 июль куни соат 22:30 да кўрсатилган фильмда шаҳвоний кадрлар эфирга берилган. Ушбу лавҳалар эса аллақачон Telegram, Facebook ва Instagram каби ижтимоий тармоқларда тарқалишга улгурди. Мазкур ҳолат бўйича телеканал ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида баёнот билан чиқди ва томошабинлардан узр сўради. Унда шундай дейилади:
“Sevimli” телеканали ўз томошабинларидан узр сўрайди. Каналимиз мухлисларига маълумки, биз ўзбек миллий кинолари билан бир қаторда хориж кино ижодкорларининг тарихий ва замонавий мавзудаги фильмларини намойиш этиб келамиз. Мазкур фильмлар кўпчилик томошабинларга манзур бўлаётганлиги канал ижтимоий тармоқларида билдирилаётган фикр-мулоҳазалардан маълум.
Бироқ, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади деганларидек, 15 июль куни кеч соат 22:30 дан кейин эфирга узатилган фильмда техник хато туфайли миллий ахлоқимизга зид қисқа эпизод ўтиб кетиб қолди. Ўз ишига масъулиятсизлик қилган барча ходимлар ишдан бўшатилди. Бундай хато такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар кўрилди ва белгиланди.
Ушбу ҳолат муносабати билан каналимиз ижодий жамоаси барча телетомошабинлардан узр сўрайди”.
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат Ўзбекистонда бошқа хусусий телеканаллар фаолиятида ҳам учраган.