...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кўрсатувда ўқитувчининг фарзанди онаси асосий вақтини мактабда ўтказишини айтди


19:44, 09.11.2017 Жамият
 5 691

Айрим ўқитувчиларнинг қўполлиги, дарсни “ўзининг ҳисоботи” билан бандликда ўтказиши...

Барчамизга маълумки, “педагог” сўзи “болани йўлга кузатиб борувчи” деган маънони англатади.
 
Ўқувчиларни улар қай “манзил” томон етаклаб, қандай тартибда дарс ўтаётганига энг одил баҳони ўқувчигина бера олади. Бу борада мактаб ўқувчиларнинг фикрлари эътиборга молик.
 
Файзулла Мирзанов, ўқувчи:
– Айрим ўқитувчилар шунчаки вақтни ўтказиш учун конспект текширишади. Гўё конспект қиладиган ўқувчи бир поғона юқори.
 
Абдуқодир Расулов, ўқувчи:
– Дарс пайтида биз билан кўпроқ савол-жавоб қилиб, кўпроқ баҳолаган ўқитувчиларни ҳурмат қиламиз.
 
Моҳларойим Панжиева, ўқувчи:
– Айрим ўқитувчилар ўқувчилар билан қўпол муомалада бўлиб, ўз ҳурматини йўқотиб қўйишади.
 
Ўз касбига чин қалбдан меҳр қўйиб, билимини бошқаларга улаша олган ўқитувчи “устозлик” мақомига эришади.
 
Юқорида ўқувчилар томонидан келтирилган таъриф ва эътирозлардан айрим педагоглар тўғри хулоса чиқаришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Айрим ўқитувчиларнинг қўполлиги, дарсни конспект текшириш, аниқроғи “ўзининг ҳисоботи” билан бандликда ўтказиши ва бошқа “ҳақиқатлар” ўқувчилар тилида янгради.
 
Аввалроқ “Ёшлар” телеканалида мунтазам бериб бориладиган “What’s up” кўрсатувида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашган ўқитувчининг фикр-мулоҳазалари тасвирга олинган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этган эдик.
 
Худди шу кўрсатувни суратга олиш жараёнида ўқитувчилар ва оиладаги таълим-тарбияга тааллуқли фикрлар айнан ўқувчилар томонидан ҳам янграган эди. Қуйидаги видеолавҳа ана шу ҳақда.
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Ўқитувчи Ўқувчи Ёшлар телеканали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Dilshod
07:55 10.11.2017

Boshqa ish qolmadi, endi o'quvchini o'qituvchidan ustun qilinglar keyin traktoristlar borib dars o'tishadi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар