...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон металлургия комбинати”да йирик ишлаб чиқариш цехини ишга туширди


11:56, 29.08.2018 Жамият
 2 991

Тадбирда корхона ишчилари, соҳа мутасаддилари, хорижлик инвесторлар иштирок этган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни кўздан кечириш учун Бекобод шаҳрига боргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 29 август куни Ўзбекистон металлургия комбинатидаги кўплаб инвестиция лойиҳаларидан бири - ферроқотишмалар ишлаб чиқариш цехини ишга тушириш маросими бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа қиймати 60 миллион доллар бўлган, замонавий, энергия тежовчи ва илғор технологиялар билан жиҳозланган янги ферроқотишмалар цехини тантанали равишда ишга туширди.


 
Тадбирда корхона ишчилари, соҳа мутасаддилари, хорижлик инвесторлар иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу янги цех Жанубий Кореянинг Posco Daewoo компанияси иштирокида қурилган бўлиб, жами 25 минг тонна ферросилиций ва ферросиликомарганец қотишмалари ишлаб чиқаради. Бу металл маҳсулотлар тайёрлайдиган тармоқлар талабини тўлиқ қондириш билан бирга, йилига ўртача 8 минг тонна ферроқотишмани экспорт қилиш ва 12 миллион доллар миқдоридаги валюта тушумини таъминлаш, импортни қисқартириш имкониятини яратади.




 
Ушбу янги цехга ўқув юртларини битираётган ва замонавий технологияларни чуқур ўзлаштирган 330 нафар йигит-қиз ишга қабул қилинади.
 
Шавкат Мирзиёев янги цехнинг технологик жараёнини кўздан кечирган. Жанубий кореялик ҳамкорлар билан суҳбатлашган. “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг инвестиция дастурига оид тақдимотлар билан танишган.
 
Комбинат раҳбарияти ва мутасаддиларга янги инвестиция лойиҳаларини бажариш ҳисобига бундай корхоналарни кўпайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлиги даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри Ўзбекистон металлургия комбинати цех 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар