Маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференцалоқа тизимини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Ички ишлар органларида энг сўнгги замонавий ахборот коммуникация технологиялари, жумладан сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига маълум қилган.
Маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференцалоқа тизимини босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида шундай намунавий махсус хона ташкил этилди. Бундай хоналарни кейинги йилларда босқичма-босқич барча тергов бўлинмаларида жорий этиш режалаштирилмоқда.
Бу эса фуқароларнинг қалбаки далиллар, туҳмат ва бўҳтонлар асосида жавобгарликка тортилишига чек қўяди. Ҳар бир шахсга адолатли жазо берилиши ва айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслигини кафолатловчи жиноят-процессуал нормасини қатъий таъминлайди.