Польша Президенти Анжей Дуда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.
Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Польша Президенти Анжей Дуда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
"Мамлакатларимиз ўртасида самарали муносабатлар йўлга қўйилганини мамнуният билан таъкидламоқчиман. Польша Ўзбекистонни Евроосиё минтақасидаги муҳим шерик, деб билади ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган улкан ютуқларни ҳурмат қилади. Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистоннинг яқин қўшнилари билан алоқалар бўйича амалга оширилаётган янгича сиёсатни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Бундай яқин қўшничилик сиёсати Марказий Осиё минтақасидаги барқарорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга", дейилади Польша Президенти қутловида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутловида "Ўтган даврда икки давлат ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув анъаналарига асосланган амалий муносабатлар ўрнатилган"и алоҳида таъкидланган. "Ўзбекистон Польша билан сиёсий-дипломатик, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо, қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва инновациялар, туризм ҳамда бошқа кўплаб йўналишлар бўйича аниқ дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори" эканини қайд этган.