...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Камолот” уйларини қандай олиш мумкин?


14:04, 28.03.2017 Жамият
 8 176

“Камолот” уйлари кимларга берилади, талаблари қандай? Ёш оила учун қандай имтиёзлар ва шартлар белгиланган?

Ҳозирги кунда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, айниқса, ёш оилаларга турар жойлар ажратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимиз бўйлаб бунёд этилиб, фойдаланишга топширилаётган “Камолот” уйлари ҳам ёшлар орасида долзарб мавзуга айланган.
 
“Камолот” уйлари кимларга берилади, талаблари қандай? Ёш оила учун қандай имтиёзлар ва шартлар белгиланган? Айнан шу мавзуга яна мурожаат қилдик ва сизлар учун қуйидаги маълумотларни тақдим этамиз.
 
2016 йил 18 ноябрда “2016 йилда ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлашга бағишлаб ўтказилган 295-сонли йиғилиш баёнига кўра, 2016 йилда ҳудудларда ёш оилалар учун намунавий лойиҳа асосида кўп қаватли “Камолот” уйларини қуриш дастури иловаси ва республика ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар таркиби белгиланди.
 
1-иловага мувофиқ, Камолот уйлари қуйидаги жадвалда келтирилган ҳудудларда 4 қаватдан иборат жами 29 та уйда 1012 та хонадон қурилиши режалаштирилган.
 

 
Ушбу кўпқаватли уйларнинг қурилиши тўлиқ тугалланиши 2017 йилнинг тахминан ёз ойлари охирлари ва куз ойларининнг бошларига тўғри келади.
 
“Камолот” уйларидаги квартиралар юқоридаги тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан сотиб олинадиган квартиралар қийматини (тахминан 80 миллиондан 150 миллион сўмгача, жойлашган ҳудуди ва харажатлар сметасига мувофиқ) тўлаш учун бошланғич бадалсиз Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган (бугунги кунда 9%) фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврга берилади.
 
Хонадонлар икки хонали ва уч хонали намунавий шаклда қурилади. Ўтган йилларда қурилган икки хонали хонадоннинг умумий майдони 45 кв метр ва 3 хоналиники эса 58 кв метрни ташкил этган.
 
“Камолот” уйларини олиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги pdf ҳужжатни юклаб олинг.
 
“Камолот”нинг кўп квартирали уйларига номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:
 
1. Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ туман (шаҳар) Кенгаши раиси номига ариза;
 
2. 3х4 см ўлчамдаги 4 дона фотосурат ва номзоднинг сўровномаси;
 
3. Никоҳ тузилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, биринчи марта расмий никоҳдан ўтгани тўғрисидаги маълумотнома;
 
4. Оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг фуқаролик паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
 
5. Яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар-жой шароитлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-250-сонли қарори билан тасдиқланган “Камолот”нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
 
6. Иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусихаси;
 
7. Номзоднинг (оила аъзоларининг) доимий иш жойидан берилган охирги 12 ой давомидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган номзоднинг (оила аъзолари – эр ва хотиннинг) охирги 12 ой давомидаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
 
8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, номзодлар номида (эр-хотинда) мулк ҳуқуқи асосида сўнгги 1 (бир) йил давомида турар-жой мавжуд бўлмагани тўғрисидаги маълумотнома;
 
9. Ёш оила Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар. (Квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари.)
Бобур Жалолов

Теглар:Камолот уйлари Камолот Ёш оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар