Отишма икки гуруҳнинг ер талашгани натижасида содир бўлган.
Бугун, 4 июль куни Покистоннинг Шикарпур вилоятида икки қуролли гуруҳ жангарилари ўртасида келиб чиққан отишма натижасида 13 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, яна 20 киши жиддий жароҳатланган.
Маълум бўлишича, бўлиб ўтган отишма Шикарпур вилояти полиция бўлинмаси ёнида содир бўлган. Афсуски, ҳалок бўлганлар орасида икки аёл ва 8 ёшли қизалоқ ҳам бўлганди.
Ҳозирда жароҳат олганлар шифохонага етказилди, полиция ва тез тиббий ёрдам бригадаси ҳодиса жойида иш олиб боришмоқда.
Маҳаллий полиция маълумотига кўра, отишма сабаби икки гуруҳнинг ер талашгани оқибатида келиб чиққан.

Акмал Эшонхонов