...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни Тошкентдаги ЙТҲларда икки киши вафот этди


15:53, 04.07.2017 Жамият
 5 273

Компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан худди шу куни жами 882 та қоидабузарлик қайд этилган.

Жорий йилнинг 2 июль куни Тошкент шаҳрида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 9 нафар киши турли тан жароҳати олган, 2 нафар эса вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
 
Шу йилнинг 2 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2701 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шулардан 858 таси қўпол турдаги, 35 таси эса маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этади.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан худди шу куни жами 882 та қоидабузарлик қайд этилган. Шулардан 449 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш бўлса, 433 таси белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тошкент ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар