Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Пойтахтлик Ю.Венера номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 30 дона “Zolpiden Hemitartate” номли психотроп таблеткаси, 8 турдаги 410 дона дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, фуқаро К.Алишер номига хориждан келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида 24 дона “Rocacet Plus” номли таркибида психотроп моддаси бўлган таблеткалар ва 2 турдаги 88 дона дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-71 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.