...
МЕНЮ
ONLINE TV

Песков: “Россиянинг АҚШ билан муносабатлари аянчли аҳволда”


13:06, 22.12.2016 Олам
 3 242

Россия билан баъзи масалаларда норозиликларнинг борлиги барчага аён, аммо шунга қарамай диалог давом этаётгани хабар қилинмоқда

Бир неча кун аввал, Россия Федерацияси президети Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга берган интервьюсида Кремль АҚШ билан муносабатларга катта ишонч билдирганига афсус қилаётгани ҳақида айтганди.
 
“Афсуски, айни дамда икки давлат муносабатларига бўлган ишонч энг қуйи даражага тушиб кетди. Муносабатлар аянчли аҳволда”, деган эди Песков.
 
Россия президети матбуот котиби Дмитрий Песковнинг АҚШ ҳамда Россия ўртасидаги ҳозирги, анча сусайган муносабатлари ҳақидаги сўзларидан сўнг, АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби икки давлат ўртасидаги диалог борасидаги вазиятни аниқлаштириш мақсадиди фикр билдирди. Бу ҳақда “Vedomosti.ru” хабар қилмоқда.
 
“Песковнинг сўзларидан бирор маънони тушуниш қийин. Бироқ Россия билан кенг доирадаги муаммолар юзасидан ҳамкорлик давом этмоқда. Россия билан баъзи масалаларда норозиликларнинг борлиги барчага аён, аммо шунга қарамай диалог давом этмоқда”, дейди Жон Кирби.
 
Шунингдек, Кирби яқинда АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳамда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида ҳам айтиб ўтди.
 
Маълум бўлишича, АҚШ Ташқи ишлар вазири Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат чоғида ҳар икки томон Сурия масаласини муҳокама қилишган.
Умида Якубова

Теглар:Россия-АҚШ Дмитрий Песков Жон Кирби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!