...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин ўз қарорини қачон эълон қилади?


15:44, 06.12.2017 Олам
 3 487

Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путиннинг сайловда қатнашиш тўғрисидаги қарорини хоҳлаган вақтда эълон қилиши мумкинлигини айтди.

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг, 2018 йил 18 мартда Россия президентлигига бўладиган сайловда иштирок этмаслиги тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бугун Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Владимир Путин Россия президентлигига бўладиган сайловда ўз номзодини қўйиш тўғрисидаги қарорини, хоҳлаган вақтда эълон қилиб қолиши мумкин.
 
Дмитрий Песков экспертларнинг Путин, бўладиган сайловда ўз номзодини қўйиши тўғрисидаги қарорини 6 декабрь бўлиб ўтиши кутилаётган форумда эълон қилиниши мумкинлиги тўғрисидаги тахминларини шарҳлар экан, қуйидагиларни айтган: “Ҳар куни бу нарсага тайёр бўлишимиз керак, бу тўғрида миш-мишлар ҳар куни бўлиб турибди. Путин бу тўғрида қачон қарор қабул қилишини мен билмайман”.
 
Россия президентлиги учун бўладиган сайлов олди кампаниясига жорий йилнинг 7-18 декабрь кунлари оралиғида старт берилади.
 
Шу вақтгача, бу сайлов кампаниясида қатнашиш истагини телебошловчилар Ксения Собчак ва Екатерина Гордон, Россия ЛДП етакчиси Владимир Жириновский, РФКП етакчиси Геннадий Зюганов, тадбиркор Сергей Полонскийлар маълум қилишган.
 
Владимир Путин эса, бу борадаги қарорини маълум қилганича йўқ. Демак, Владимир Путин қандай қарор қабул қилишини кутиб қоламиз.
Обил Сафаров

Теглар:Дмитрий Медведев Владимир Путин Дмитрий Песков Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!