...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик фуқаро Петербургда калтаклаб кетилди


15:32, 06.12.2017 Олам
 5 091

Ҳозирча шахси маълум қилинмаган 46 ёшли ўзбекистонлик кишини батут паркидан унча узоқ бўлмаган жойдан топиб олиб келишган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Питерлэнд” савдо марказида ишлаётган Ўзбекистон фуқароси бош қисмидан жароҳат олгани учун, маҳаллий шифохонага ётқизилди.

Петербург полициясининг хабарига кўра, ўзбекистонлик фуқаро бугун, 6 ноябрь куни Александровск шифохонасига олиб келинган.

Ҳозирча шахси маълум қилинмаган 46 ёшли ўзбекистонлик кишини батут паркидан унча узоқ бўлмаган жойда ҳушсиз ётган ҳолатида топиб олишган. У “Питерлэнд” савдо марказида коммунал хизматларга жавобгар ишчи бўлган.

Шифокорларнинг хабарига кўра, унинг мияси чайқалган ва бош суяги тагида ёриқ бўлган. Бундан ташқари қулоқ остида жароҳат излари борлиги ҳам қўшимча қилинган.

Россия интернет нашрларининг хабарига кўра, ҳозирда Санкт-Петербург полицияси ҳолатга аниқлик киритиш учун тезкор суриштирув-тергов ишларини бошлаб юборган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ўзбекистонлик фуқаро Жароҳат Полиция Санкт-Петербург Петерленд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!