...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пенсия, нафақалар миқдори ва қачон тўланишини SMS орқали билиш мумкин


12:10, 01.03.2017 Жамият
 4 686

Маълумотни реал вақт режимида мобиль қурилмалар ёрдамида олишга мўлжалланган янги интерактив SMS-сўров хизмати жорий қилинди.

Бугунги кунда пенсия, ижтимоий нафақа, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш ва тўлаш жараёни автоматлаштирилган ПК “Пенсия” дастури ёрдамида амалга оширилмоқда.
 
Пенсионерлар ва ижтимоий нафақа олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, хусусан, уларнинг пенсия ва нафақа миқдори ҳамда тўлов муддати тўғрисида маълумотни реал вақт режимида мобиль қурилмалар ёрдамида олишга мўлжалланган янги интерактив SMS-сўров хизмати жорий қилинди. Бу  ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси​нинг Матбуот хизмати хабар берган.
 
Мазкур интерактив хизматни жорий этиш учун Пенсия жамғармаси ва тегишли алоқа хизматларини тақдим этувчи провайдерлар билан шартнома тузилган.
 
Пенсия ва ижтимоий нафақа миқдори ҳамда тўлов муддати тўғрисида маълумот олиш учун 10711 рақамига пенсионер ёки нафақа олувчининг пенсионерлик гувоҳномасида кўрсатилган шахсий ҳисоб варақни (етти рақамдан иборат) SMS-сўров сифатида юбориш лозим.
 
SMS-сўров бўйича тақдим этиладиган маълумотлар контент провайдер ва мобиль алоқа оператори томонидан пуллик хизмат (ҳар бир SMS-сўров баҳоси $0,02) асосида амалга оширилади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Пенсия SMS хизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар