...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада фуқаро ўз ҳамшаҳарининг машинасини олиб қочди


11:33, 01.03.2017 Жамият
 2 171

Муқаддам судланган жиноятчи, айбидан тўғри хулоса чиқармай яна қинғир йўлга юрди.

Фарғона вилояти, Ёзёвон туманида номаълум шахс 1976 йилда туғилган фуқаронинг ишонч қоғози орқали бошқарувидаги қаровсиз қолдирилган “ВАЗ - 21011” русумли автомашинасини олиб қочиб кетган.
 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноятни шу туманда яшовчи, муқаддам судланган, 1972 йилда туғилган шахс содир этгани аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берган.
 
Ҳозирги вақтда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Муқаддам судланган бўлса-да, бундан тегишли хулоса чиқармаган бу “Жигули” ишқибози энди қилмишига яраша жазо олиши муқаррар.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Машина ўғриси ВАЗ Жигули Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар