Вазирлар, рафиқаси ва маслаҳатчилари ҳамкорлигида Исломободга ташриф буюрган Эрдўған муҳим вазифани амалга оширмоқчи.
Туркия президенти Эрдўған расмий сафар билан Покистонга ташриф буюрди.
Сафар давомида президентга рафиқаси Амина Эрдўған, Туркия Республикаси Иқтисодиёт вазири Нихат Зейбекчи, Энергетика ва табиий захиралар вазири Берат Албайрак, Транспорт, кемасозлик ва коммуникациялар вазири Аҳмед Арслан ҳамда Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Бош штаб қўмондони Хулуси Акар ҳамроҳлик қилмоқда. Бугун Эрдўған саммитдаги фаолиятидан ташқари иштирокчи давлат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувларга киришиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Туркия давлатига расмий ташриф билан боргани ҳақида хабар берган эдик.