...
МЕНЮ
ONLINE TV

Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмаси 10 мартгача очилмайди


11:13, 01.03.2017 Жамият
 2 446

Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида янгм йўл ўтказгич қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Қурилиш ишлари муносабати билан мазкур ҳудудда 1 мартга қадар транспорт ҳаракати тўхтатилган эди.​ “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти пойтахтнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчаларидаги чорраҳанинг очилиши яна қолдирилганини маълум қилди.
 
Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказмаси қурилиши муносабати билан ёпилган чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши 2017 йил 10 мартга кўчирилди.
 
“Тирбандлик келтириб чиқармаслик мақсадида сизлардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишингизни сўраймиз. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарида.
 
Маълумот учун, чорраҳанинг очилиши аввалига 23 февралга, кейин эса 1 мартга белгиланган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Йўл ўтказгич Бунёдкор ва Муқимий кўчалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар