Фарғона йўли кўчаси билан туташган ҳудудда олиб борилаётган қурилиш ишлари авж палласида.
Мазкур қурилиш ишлари муносабати билан 21 августдан бошлаб кичик халқа йўлининг бир қисмида вақтинча автомобиль ҳаракати тўхтатилди.
Шунга кўра 24 августга қадар кичик халқа йўлининг Амир Темур кўчасидан то Махтумқули кўчасигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракати чекланади.
Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, мазкур объектни мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.