...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган ҳудудда кўприк қурилиши


15:06, 15.08.2017 Жамият
 4 078

Йўл ўтказгич Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Айни пайтда Тошкент шаҳрининг кичик халқа йўли ва Миробод туманининг Фарғона йўли кўчаси туташган ҳудудда йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб бориляпти. Реконструкция ишлари олиб борилаётган жойдан олинган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.


 
Бу ерда яшовчи аҳоли қурилиш ишларидан мамнун. Келажакда бу кўприк кўпчиликнинг узоғини яқин қилишга хизмат қилади. Хабарларга кўра, йўл ўтказгич Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами арафасида тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилади.


 
Йўл ўтказгичнинг эни 30 метр, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинмоқда. Қолган 281 метр узунликдаги ва эни 22 метрни ташкил қилувчи қисми янгидан қурилади.




 
Кўприкнинг иккала томонига ҳам пиёдалар учун йўлакча ажратилиб, тунги чироқлар ўрнатилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Йўл ўтказгич Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар