Тошкент ИИББ мазкур ноқулайлик учун узр сўради.
“2018 йил 6 июлдан Бунёдкор кўчасининг Муқимий кўчасидан то Кичик ҳалқа йўлигача бўлган қисмида (“Чилонзор” метро бекати) қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланишини маълум қиламиз. Вақтинча юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилган хабарда.
Йўлнинг мазкур қисмидаги қатнов қурилиш ишлари якунлангач қайта очилади.
Маълумот учун, “Ўзбекистон темир йўллари” мазкур йўл ўтказгични ёз фасли охиригача фойдаланишга топширишни режалаштирган. Унинг узунлиги 667,5 метр бўлиб, ҳар бири 8 метр баландликдаги 23 та устун eyb тутиб туради.