АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Трампнинг сўзларини КХДРга етказди.
“Президент Трамп Шимолий Кореяга ёруғ келажакни кафолатлайди. Бироқ бунинг учун тўлиқ ядросизланишни амалга ошириш керак бўлади”, деган Помпео.
Эслатиб ўтамиз, Майкл Помпео КХДРга қуруқ қўл билан келмади. У Ким Чен Инга Дональд Трампнинг хати ва рамзий совғасини олиб борди. Бу Давлат котибининг Шимолий Кореяга амалга оширган учинчи ташрифи бўлди.