...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инфантино ғорда қамалиб қолган болаларни ЖЧ финал ўйинига таклиф қилди


12:23, 07.07.2018 Олам
 4 362

FIFA президенти болалар ва мураббийни қўллаб-қувватлашини билдиргн.

Аввалроқ, “Qalampir.uz” Таиландда 12 нафар ёш футболчилар ва уларнинг мураббийи ғорда қамалиб қолгани ҳақида хабар берган эди.
 
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Кхао Луанг ғорида қолаётган болаларни Москва шаҳрида бўладиган ЖЧ-2018 финал ўйинига таклиф қилди.
 
“Умид қиламизки, бизнинг қўллаб-қувватлаш сўзларимиз уларга бироз бўлса ҳам хотиржамлик келтиради ва бу оғир вазиятда жасурроқ бўлишда ёрдам беради. Агар улар тезроқ ўз оилалари бағрига қайтса ва уларнинг соғлиги саёҳат қилишга имкон берса, FIFA уларни жаҳон чемпионати финалига таклиф қилишдан мамнун бўлади”, дейилади хабарда.
 
Шунингдек, Инфантино мураббий ва болаларнинг оиласига ҳам далда бўлувчи сўзларни изҳор қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, ғорда қолган болаларга ёрдам бериш вақтида бир нафар қутқарувчи ҳалок бўлди. У таиланд армияси офицери бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:FIFA Таиланд ғор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!