...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда “Илғор ҳудуд” лойиҳаси амалга оширилади


10:15, 11.01.2019 Жамият
 1 881

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги лойиҳани тизимли ва самарали амалга ошириш учун масъулдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан Жиззах вилоятида “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси амалга оширилади.
 
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:
 
  • ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилаш ва даромадларини ошириш;
  • “Бир қишлоқ – битта маҳсулот” тамойили бўйича талаб юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;
  • Жиззах вилоятида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматларнинг рақобатдошлигини ошириш.
 
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги лойиҳани тизимли ва самарали амалга ошириш учун масъулдир.
 
Агентлик томонидан 2019 йил 1 мартгача Жиззах вилоятини ривожлантириш концепцияси  ишлаб чиқилади.
 
Концепцияда қуйидагилар акс эттирилади:
 
  • туризм тармоғини, шу жумладан Зомин туманида туризм кластерларини ташкил этиш;
сув, газ ва электр таъминоти, канализация тармоқлари, йўл инфратузилмаси, Интернет тармоғини ривожлантириш.
 

Теглар:Жиззах Илғор ҳудуд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар