Футболчи хушини йўқотган, жамоадошлари унга ёрдам беришга уринган, бироқ уддалай олишмаган.
Калькутта штати фуқароси Сагар Дас шериги узатган тўпни Месси усулида қабул қилишга уринган, аммо мувозанатни йўқотиб, йиқилган ва тўп кўкрагига келиб урилган.
Футболчи хушини йўқотгач жамоадошлари унга ёрдам беришга уринган, бироқ уддалай олишмаган. Ўйинчилар уни Камархатидаги шифохонага олиб борганлар ва Дас шу ерда вафот этган.
Футболчининг акаси маълум қилишича, Дас Мессининг ашаддий мухлиси бўлган ва унинг барча ўйинларини томоша қилиб борган.