...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вақт оз қолди! ИИББ паспортларни эгаларига топширишни тезлаштирди


16:23, 11.06.2018 Жамият
 3 784

Ўзбекистонда эски турдаги паспортнинг амал қилиш муддати жорий йил 1 июлгача қилиб белгиланган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда эски турдаги паспортнинг амал қилиши жорий йил 1 июлда тўхталиши ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, ИИББ туманлардаги бўлимлари ўз иш вақтларини ўзгартирган эди.
 
Кеча, 10 июнь куни Тошкент шаҳри бўйича 1742 нафар кишининг паспорт ва прописка бўйича муаммолари ечимини топган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг маълум қилишича, шулардан 52 нафар вояга етмаган, 17 нафар имконияти чекланган инсонларга биометрик паспортларит топширилган.
 
301 киши эса биометрик паспорт олиш учун ҳужжатларини расмийлаштирган. Бундан ташқари, 928 нафар одам прописка масаласини ҳал қилишга эришган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент ИИББ биометрик паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар