...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўшакда ётган беморлар ва ногиронларга паспорт бериш тартибини биласизми?


09:12, 18.07.2018 Жамият
 2 473

Тошкент шаҳар ИИББ ҳаркати чекланган фуқаролар қай тартибда паспорт олиши ҳақида маълумот берди.

Оғир касаллиги ва ногиронлиги туфайли ҳаракати чекланган фуқароларни биометрик паспорт билан ҳужжатлаштириш махсус қўлда олиб юрувчи ускуна ёрдамида,  шахснинг уйида,  касалхона ёки шу тоифадаги муассасаларда амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидаги “биометрик маълумотларни йиғиш пунктлари”га ташриф буюра олмаётган фуқаролар ўз вакиллари орқали қуйидаги ҳужжатларни доимий яшаш манзилидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига тақдим этишлари керак бўлади:
 
–Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
 
–Биометрик паспорт олиш ҳақидаги ариза;
 
–Ногиронлик ҳақидаги гувоҳнома ёки соғлиқни сақлаш идорасининг маълумотномаси;
 
–Фуқаронинг “биометрик маълумотларни йиғиш пункт”ларига соғлиғи туфайли ташриф қилма олмаслиги ҳақидаги далолатнома (Маҳалла фуқаролар йиғинидан тасдиқланади);
 
–Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги чипта.
 
“Махсус қўлда олиб юрувчи ускуна ёрдамида биометрик паспорт олиш билан боғлиқ саволларингизга Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг 230-38-00, 230-38-22 телефон рақами орқали жавоб олишингиз мумкин” дейилади хабарда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ биометрик паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар