Вазирлар Маҳкамаси ушбу соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини муҳофаза қилишда ўрнак кўрсатган ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериш тартиби жорий этилди.
Кредитлар 10 йилгача муддатга, сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи миқдорини дастлабки бадал сифатида тўлаган ҳолда, фоиз ставкаси кредит бериш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида (14 фоиз) ҳисобланган ҳолда берилади.