Пичоқбозлик “Наво” тўйхонасида чиққан.
Кеча, 30 август куни Андижон вилоятидаги тўйхоналардан бирида юзага келган жанжал оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вилоятнинг Балиқчи туманида яшовчи А.Ж. уйи яқинида жойлашган “Наво” тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши М.У.ни оёғига пичоқ билан зарба берган.
Натижада М.У. шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган. А.Ж. ҳибсга олинган.

Суннатилла Абдуллаев