Ушбу хизмат 5 сентябрдан ишга тушади.
GM Uzbekistan АЖ бетоблиги, бандлиги ва бошқа узрли сабабларга кўра мижозларнинг автосалонга шартномаларни олиб кетишлари учун ўз вақтида кела олмаслик ҳолатларини таҳлил қилинган.
Натижада, баъзи мижозларда улар огоҳлантирилгандан кейин 3 иш куни ичида салонга келмаганлиги сабабли шартнома бекор қилиниши ҳолатлари кузатилган.
Мазкур муаммони ҳал қилиш ва энг асосийси мижозни шартнома расмийлаштиришини ўз вақтида ва қулай амалга ошириши учун GM Uzbekistan АЖ томонидан сайёр шартнома расмийлаштириш пункти бўлган янги “Ўзимиз борамиз” хизмати йўлга қўйилди.
Автомобиль харид қилиш (онлайн-навбат) учун ариза берган ва автосалондан телефон қўнғироғи қабул қилган пойтахтликларнинг ҳар бири 5 сентябрдан бошлаб “Ўзимиз борамиз” хизматидан фойдаланишлари мумкин.