...
МЕНЮ
ONLINE TV

Паспортлардан “миллат” графаси олиб ташланиши мумкин


18:04, 01.06.2018 Жамият
 7 081

Ўзбекистон фуқаролик паспортидан “миллати” графасини олиб ташлаш муҳокама қилинмоқда.

“Менинг фикрим” порталига Ўзбекистон фуқаролик паспортидан “миллати” деган графани олиб ташлашни назарда тутувчи петиция жойланди.
 
Петиция муаллифининг фикрича, бу мамлакат халқини бириктириш ва янада мустаҳкамлашга имконият яратади. Шунда ҳар бир инсон ўзини бир бутуннинг, бир миллатнинг парчаси деб ҳис қилади.
 
“Бизнинг мамлакатда “миллат” билан боғлиқ қатор ҳужжатларга эътибор қаратилиши керак. Кўпгина мамлакатларда паспорт ёки бошқа ҳужжатлардаги бу графа умуман бошқа маъно ва талқинга эга. У инсоннинг этносини билдирмайди. Аксинча, унинг қайси фуқаролик жамиятига оидлигини англатади. Ўзбекистонда барча фуқаролигига кўра бир миллат вакили, аммо шу билан бирга маълум этноснинг бир қисми ҳисобланади”, деб ёзилади мурожаатда.
 
Айни вақтда ушбу мурожаат 691 овоз тўплаган. Агар қолган 89 кун давомида таклиф 10000 овоз тўпласа, мурожаат Олий Мажлисда кўриб чиқилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Менинг фикрим Ўзбекистон паспорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар