
Икки давлат раҳбарлари шу йилнинг ўзида учрашиши мумкин.
“Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бундай учрашув ўтказилиши мумкин, унинг амалга ошиш имкониятлари ва вақти кейинроқ дипломатик йўллар билан келишиб олинади”, деди Песков.
Учрашувнинг Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Кремль вакили “йўқ, аниқ йўқ, бу муҳокама ҳам қилинмайди”, дея жавоб берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДРга расмий ташриф билан боргани ҳақида хабар берган эдик.