...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат берилиши мумкин, фақат...


17:47, 23.05.2018 Жамият
 14 953

Олий Мажлис мурожаатни 60 кун ичида кўриб чиқади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва Парламент тадқиқотлари институти ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда www.meningfikrim.uz портали ишлаб чиқилгани ва ишга тушгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Менинг фикрим” портали орқали эълон қилинган ва 10 минг киши овоз берган илк жамоавий мурожаат – хусусий транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат беришни сўраб ёзилган петиция бўлди.
 
Эндиликда Олий Мажлис мурожаатни кўриб чиқади. Жараён 60 кун давом этади. Парламент депутатлари петицияни кўриб чиқиб, уни маъқуллаш ёки асосли равишда рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор “Менинг фикрим” порталида эълон қилинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Менинг фикрим портали Олий Мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар