...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилган Билол Эрдўған Самарқандга жўнаб кетди


15:32, 23.05.2018 Спорт
 3 823

Туркияликлар “Регистон”да “Фотиҳ кубоги” халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этади.

Ўзбекистонга Туркиядан ташриф буюрган Билол Эрдўған бошчилигидаги делегация Тошкентнинг машҳур жойларини кўргандан сўнг, Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, туркиялик меҳмонлар бугун “Регистон” майдонида ўтказиладиган камондан ўқ отиш спорт тури бўйича “Фотиҳ кубоги” халқаро турнирига бағишланган конференцияда иштирок этади.
 
Шунингдек, делегация аъзолари Самарқандга ташриф давомида шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидаларини кўздан кечиради.
 
Эслатиб ўтамиз, меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлик қилмоқда.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Туркия Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!