...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пан Ги Мун ўзини Золушкага ўхшатди


12:48, 31.12.2016 Жамият
 2 142

2017 йил 1 январдан Пан Ги Мун ўрнини 5 йиллик муддатга Португалия собиқ бош вазири Антониу Гутерреш эгаллайди.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 30 декабрь куни ўз ваколати доирасида сўнгги йиғилишни ўтказди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар берди.
 
БМТнинг юзлаб элчилари ва ходимлари олдида сўзга чиққан Пан Ги Мун лавозимни тарк этиш жараёнини ҳазил билан изоҳлади. У ўзини Золушкага ўхшатди. “Мен ўзимни Золушкадек ҳис қиляпман, сабаби эртага тунда барчаси ўзгаради”, дейди Пан Ги Мун.
 
БМТ Бош котиби у билан ташкилотда фаолият юритган барчага ўз миннатдорчилик билдирди. Унинг 10 йиллик фаолияти 31 декабрь ярим тунда ўз ниҳоясига етади.
 
“Эртага кечқурун, Таймс-Скверда миллионлаб инсонлар менинг ишим билан хайрлашишимга гувоҳ бўлишлари мумкин”, дея қўшимча қилган Пан Ги Мун, ўз ходимларига аёлларнинг имкониятларини янада кенгайтириш, яъни гендер тенглигига эришиш йўлидаги ҳаракатларни давом эттиришга чақирди.
 
2017 йил 1 январдан Пан Ги Мун ўрнини 5 йиллик муддатга Португалия собиқ бош вазири Антониу Гутерреш эгаллайди.
 

Теглар:Золушка Антониу Гутерреш Пан Ги Мун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар