...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ БМТ Бош котиби раис бўлди


19:42, 09.04.2018 Олам
 3 249

Бу йилги анжуман кеча, 8 апрель куни бошланган ва 11 апрелгача давом этади.

БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун ҳар йили Хитойнинг Хайнань ороли Боао шаҳрида бўлиб ўтадиган Боао Осиё иқтисодий форуми директорлар кенгаши раиси этиб сайланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар қилди.
 
Бу йилги анжуман кеча, 8 апрель куни бошланган ва 11 апрелгача давом этади.
 
Директорлар кенгашига, шунингдек, 19 киши, жумладан, Россиянинг собиқ бош вазири, айни пайтда “Газпром” компанияси директорлар кенгаши раиси Виктор Зубков киритилди.
 
Бу йилги форумнинг расмий қисми 10 апрель куни очилади. Унда ХХР раиси Си Цзиньпин, БМТ Бош котиби Антониу Гуттереш ва Халқаро Валюта Жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард сўзга чиқади.
 
Маълумот ўрнида, Боао мезбонлик қиладиган анъанавий Осиё Форумига 2001 йилда асос солинган.
 
Форумнинг асосий вазифалари Осиё мамлакатлари ўртасида мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни ривожлантириш, дунёнинг бошқа минтақалари билан мулоқот ва иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш, расмий шахслар, ишбилармонлар, мутахассислар ва олимлар ўртасида иқтисодий, ижтимоий ва бошқа масалалар бўйича мулоқотни йўлга қўйишда платформа яратишдан иборат.
Икром Раҳмон

Теглар:Газпром БМТ Пан Ги Мун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!