...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Пан Ги Мун билан учрашди


09:21, 24.11.2017 Жамият
 1 908

Собиқ Бош котиб бошчилигида БМТ Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни амалга оширган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 ноябрь куни БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.
 
Самимий ва очиқлик руҳида ўтган учрашув давомида Пан Ги Муннинг ташкилотда Бош котиблик лавозимида ишлаган вақтида Ўзбекистон билан амалга оширилган лойиҳалар ёдга олинди.


 
Собиқ Бош котиб Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифини юқори баҳолаб, бу икки мамлакат ўртасидаги келгуси азалий дўстлик ва ўзаро ишонч асосидаги муносабатлар ва ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим қадам эканлигини таъкидлаб ўтди.
 
Шу йил 10–11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуида халқаро конференция ўтказилган эди. Мазкур конференцияда кўтарилган масалаларнинг долзарблиги, Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий юксалган ва тараққий топган ҳудудга айлантириш учун Ўзбекистон томонидан билдирлган таклиф ва ташаббуслар алоҳида эътироф этилди.
 
Пан Ги Мун Ўзбекистон ва Жанубий Корея муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди.
 
Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяда бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан 22 ноябрь куни Сеулга етиб боришди.
 
23 ноябрь куни икки давлат ўртасидаги тор доирадаги учрашувдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин мулоқотни икки мамлакат расмий делегацияларининг музокараси кенгайтирилган таркибда давом эттирилди.
 
Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Пан Ги Мун 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар