...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчисини қабул қилди


18:48, 01.03.2017 Олам
 1 955

Абдулазиз Камилов Тошкентда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди.

Бугун, 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентда БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбатда таъкидланганидек, БМТга халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъекти сифатида қўшилган Ўзбекистон БМТ нуфузининг ошиши ва салоҳиятининг кучайишига ҳамда унинг Низомида кўрсатилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшмоқда.
 
Учрашувда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов иштирок этди.
 
Маълумот учун, БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг табрик хатига жавобан, мактубида табрик учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик сўзларини айтиб, билдирилган ишончдан ғоят таъсирланганини ёзган эди.
 
“Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бизнинг умумий ва устувор мақсадимиз эканини яхши англайман. БМТ ушбу фожиа билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайверади”, деб ёзган Бош котиб.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Антониу Гутерреш Ўзбекистон-БМТ Мирослав Енча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!