...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гутерриш Мирзиёевга: “Биз буюк орзу-умидлар билан бирга, турли талотўплар даврида яшаяпмиз”


20:55, 01.09.2017 Жамият
 2 130

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевга табрик мактубини йўллади.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.
 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Президент Шавкат Мирзиёевга табрик мактубини йўллади.
 
“Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига Мустақиллик куни муносабати билан ўзимнинг самимий тилакларимни изҳор этиш менга катта мамнуният бағишлайди.
 
Биз буюк орзу-умидлар билан бирга, турли талотўплар даврида яшаяпмиз. Мен бу йилни бутун жаҳонда тинчликни таъминлашга даъват билан бошладим. Инсоният интилаётган барча неъматлар – қадр-қиммат, одил судлов, тараққиёт ва фаровонлик бевосита тинчлик билан боғлиқ. Бу қадриятлар БМТ Низомида мустаҳкамлаб қўйилган ва бизни бирлаштириб туради.
 
Сизнинг байрам қувончингизга шерик бўлар эканман, БМТнинг кўп миллатли ташкилот экани бутун жаҳонда бир-биридан узоқлашиш ҳодисаси кузатилаётган бир пайтда умумий саъй-ҳаракатларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани, умуман, инсонийлигимизни белгилаб бераётганини таъкидламоқчиман.
 
Ушбу қутлуғ кунда Сиз раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон БМТни мустаҳкамлаш, барчага тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўлидаги умумий саъй-ҳаракатларимизни янада фаоллаштиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонаман.
 
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз”, дейилади Бош котибнинг мактубида.
 
Маълумот учун, бундан аввал Президент Шавкат Мирзиёевга Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин табрик мактубларини йўллаган эдилар. 
Чарос Турсунова

Теглар:Ўзбекистон-БМТ Антониу Гутерриш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар