АҚШ раҳбари “натижа бермайдиган эскича тузилма”дан воз кечишга чақирди.
“БМТ эзгу мақсадларда ташкил этилган. Сўнгги йилларда ташкилот бюрократия ва бошқарувдаги хатоликлар туфайли ўз имкониятларини тўлиқ намоён эта олмади”, дея таъкидлади Дональд Трамп.
АҚШ раҳбари “натижа бермайдиган эскича” тузилмага амал қилмаслик лозимлигини қўшимча қилди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг чиқиши ҳам АҚШ раҳбари баёноти билан бошланди:
“Мендан сўрашган эди: “Кечаси тинч ухлашингизга нима халақит беради?” Ўшанда мен “Бюрократия” деб жавоб берган эдим”.
Антониу Гутерриш XXI асрда БМТ фаолияти марказида амалиёт, натижа, бюрократия эмас, балки одамлар туриши кераклигини таъкидлаб ўтди.
“Одамлар камбағалликда кун кечиришмоқда. Турли низолар қурбони бўлишяпти, улар ўз ҳуқуқларидан маҳрум этилмоқда. Ўз ғояларини рўёбга чиқаришни истаган кишилар ҳам бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Биз айнан улар учун, шунингдек, ўз меҳнати билан солиқ тўловчилар учун ислоҳотларни амалга оширишимиз лозим”, дея чиқиш қилган Антониу Гутерриш ислоҳотлар юксалишга хизмат қилишини қўшимча қилди.