...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миржалол Қосимовнинг голи Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба тақдим этди!


11:44, 19.09.2017 Спорт
 3 390

Ўзбекистонлик ёшлар мусобақада Иордания, Баҳрайн, Шри-Ланка ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан баҳс олиб боришади.

Аввалроқ Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 футбол терма жамоаси Польшада бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.
 
Мазкур мусобақага жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Осиё чемпионати саралаш босқичи баҳсларида иштирок этишмоқда.
 
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш доирасида Иордания, Баҳрайн, Шри-Ланка ва мезбон Саудия Арабистони терма жамоалари билан баҳс олиб боришади.
 
Кеча, 18 сентябрь куни Дилшод Нуралиев шогирдлари баҳрайнлик тенгқурларига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида зафар қучишди.
 
Учрашувдаги ягона голга захирадан майдонга тушган Миржалол Қосимов 89-дақиқада муаллифлик қилди ва жамоага дастлабки 3 очкони тақдим қилди.
 
U-16 ОЧ саралаш босқичи
Ар-Риёд, Саудия Арабистони
 
18 сентябрь, душанба
Баҳрайн–Ўзбекистон — 0:1
Гол: Миржалол Қосимов (89)
 
Ўзбекистон U-16: Мўминмирзо Қодиров, Абдурауф Бўриев (Миржалол Қосимов, 83), Хуршидбек Убайдуллаев, Жасурбек Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов, Жасурбек Жалолиддинов, Руслан Розиев (Темур Мамасиддиқов, 63), Дониёр Собиров, Мироншох Сатторов, Игорь Чикризов (Бобурбек Собиров, 33), Бобурмирзо Эргашев.
Огоҳлантиришлар: Холид Ҳайтам ал-Шеруқий (25), Аҳмад Абдулла (31) – Мироншох Сатторов 83.
 
Бош мураббий Дилшод Нуралиев ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
 
“...Ўйин осон кечмади. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам кўплаб вазиятлар яратдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Бунга куннинг иссиқлиги ёки йигитларнинг чарчоғи таъсир қилган бўлса керак. Баҳрайн асосан ҳимоядан ўйнагани учун бизга етарлича қаршилик кўрсатди.
 
Муҳими, ўйинда биз учун керакли 3 очко қўлга киритилди. Йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, бўлажак ўйинларда яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламиз”, деди Дилшод Нуралиев.
 
Куннинг иккинчи ўйинида Иордания ўсмирлари Шри-Ланкага қарши баҳс юритди.
 
Гуруҳ аутсайдери сифатида эътироф этилаётган Шри-Ланка ўз дарвозасидан 7 та гол олиб чиқди.
 
Шри-Ланка–Иордания — 0:7
 
Якунига етган ўйинлардан кейин “А” гуруҳи жадвали қуйидаги кўринишни олди.
 

 
Қуйида бўлажак ўйинлар анонси билан танишинг.
 
20 сентябрь, чоршанба
Ўзбекистон–Шри-Ланка
Саудия Арабистони–Баҳрайн
 
22 сентябрь, жума
Иордания–Ўзбекистон
Саудия Арабистони–Шри-Ланка
 
24 сентябрь, якшанба
Баҳрайн–Иордания
Ўзбекистон–Саудия Арабистони
 
Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати саралашида ОФКга аъзо жами 45 мамлакатнинг ўсмирлар терма жамоалари 10 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда.
 
Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган 10 та ҳамда энг яхши 5 та иккинчи ўрин соҳиблари мезбон Малайзияга қўшилган ҳолда Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади.
 
U-16 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 20 сентябрь –7 октябрь кунлари Малайзияда ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон U-16 футбол терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!