Дилдора Қосимова ўзбек шоу-бизнеси олами вакиллари, дунёнинг бадавлат хонимларига либос тикиш билан шуҳрат қозонган.
Ўзбек шоу-бизнеси олами вакиллари, дунёнинг бадавлат хонимларига либос тикиш билан шуҳрат қозонган Дилдора Қосимованинг либосларига талаб жуда юқори. Нарх-наво ҳам шунга яраша, албатта! Қосимова бундан бир неча йил аввал Гулнора Каримова томонидан йўлга қўйилган мода фестивалларидаги иштироки орқали кўзга кўрина бошлаган эди. Ана ўша вақтларданоқ унинг машҳурлик онлари старт олди. Айни дамда у нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам тилга тушган дизайнерлардан саналади. Дизайнер ўз коллекциялари билан бир неча мамлакатларда намойишларини ўтказган.
Маълумотларга қараганда, дизайнер Дилдора Қосимованинг висол оқшомига унинг яқинлари, дўстлари қаторида доимий харидорлари: Ўзбекистон халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Мавлуда Асалхўжаева, хонандалар Шаҳзода, Гули Асалхўжаева, Умидахон, Дилсўз, актриса Ҳалима Ибрагимова меҳмон бўлишган.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан дизайнер Қосимовага оилавий бахт тилаб қоламиз.