Жиззах политехника институти фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.
Архитектура ва қурилиш факультет янги ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилади.
Бундан ташқари, факультет қошида архитектор-лойиҳачи ва қурувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ҳудудий марказ ҳам ўз фаолиятини бошлайди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ушбу ҳужжат 11 сентябрда кучга киргани хабар қилинган.