...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент кимё-технология институтида янги факультет очилади


10:51, 01.03.2018 Жамият
 3 716

Факультет Президентнинг янги қарори билан ташкил этилади.

Тошкент кимё-технология институтида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб виночилик соҳаси учун олий малакали кадрларни тайёрловчи факультет ташкил этилади, деб хабар берди ЎзА.
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган.


 
Қарорга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзшаробсаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент кимё-технология институтида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб виночилик соҳаси учун олий малакали кадрларни тайёрловчи факультетни тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади.
 
Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари виночилик соҳасида мутахассислик йўналишлари бўйича амалиётни тизимли асосда бевосита ишлаб чиқариш ва ўзга корхоналарда, шу жумладан “Ўзшаробсаноат” АЖда ўтайди.
 
Шунингдек, қарор билан “Ўзшаробсаноат” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан Тошкент кимё-технология институти ҳузурида Виночилик соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Факультет виночилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар